Андрей Разиграев: “Яқин келажакда Ўзбекистонни туристик “бум“ кутмоқда”
Архив фото
Таниқли телебошловчи, продюсер, шоумен ва “Муз-ТВ” (Россия) телеканали дастурий директори Андрей Разиграев ўзининг инстаграм саҳифасида яқин келажакда Ўзбекистонни туристик бум кутаётганини қайд этди.
Шу кунларда “Йўлланмасиз таътил” (“Отпуск без путевки”) кўрсатувининг навбатдаги сонини тайёрлаш мақсадида Россиянинг машҳур “Муз-ТВ” телеканалининг тасвирга олиш гуруҳи Ўзбекистонда бўлиб турибди, деб хабар бермоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати.
Телекўрсатув бошловчиси Андрей Разиграев раҳбарлиги остидаги гуруҳ Хиванинг Нуруллабой саройи, Паҳлавон Маҳмуд ва Саид Алоуддин мақбаралари, Ичан Қалъа каби тарихий объектларига ташриф буюришди.
А. Разиграев инстаграм саҳифасида ўз таассуротларини қуйидагича баён этади:
“Бу ерда муҳит ажойиб, таомлар мазали ва ҳамма нарса ҳамёнбоп. Хива — шаҳар эмас, Марказий Осиёнинг ҳақиқий жавоҳири!”
Телебошловчининг таъкидлашича, тез орада Ўзбекистон сайёҳларга тўлиб кетади. Бунда у яқин кунларда “Муз-ТВ” телеканали эфирига чиқадиган “Йўлланмасиз таътил” (“Отпуск без путевки”) травел-шоусининг навбатдаги сони ёрдам беришига умид қилади.
Тасвирга олиш гуруҳи Ўзбекистонга ташрифи давомида Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида ҳам бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг