Андижондаги ёнғин тафсилотлари маълум бўлди (видео)
Бугун 15 июнь куни Андижон шаҳрида содир бўлган ёнғин борасида батафсил маълумот тақдим этилди. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар бермоқда.
2019 йилнинг 15 июнь куни соат 09:10да Андижон вилояти ЁХБ Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Андижон шаҳар Ёйилма МФЙ ҳудудида жойлашган 4 қаватли (60 та хонадонли) 1-уйнинг том (чордоқ) қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 8 та асосий ёнғин ўчириш автоэкипажлари ва 2 та автонарвон юборилган. Ёнғин ўчириш экипажлари соат 09-17 да етиб борган, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 09-35 да ёнғин қуршаб олинган ва 09-55 да тўлиқ бартараф этилган ҳамда ёнғиндан 1-уйга туташ қурилган кўп қаватли 2-уйнинг 480 кв.метр майдонда том қисми сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин оқибатида 1-уйнинг 480 кв.метр майдонда ёғоч конструкциялардан қурилиб, тунука билан ёпилган том қисми ёниб зарарланган. Ёнғиннинг тахминий сабаби электр симларининг қисқа туташуви. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг