Андижонда Жанубий Фарғона каналини ифлослантирган корхона аниқланди
Андижонда Жанубий Фарғона канали сувини ифлослантирган корхона аниқланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар қилди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Булоқбоши тумани Ширмонбулоқ қишлоғи ҳудудида Жанубий Фарғона канали сувида кўпиклар пайдо бўлгани юзасидан мурожаатлар тарқалганди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан тегишли тартибда Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганиш давомида 26 июль куни соат 9:00 лар атрофида сув юзасида кўпиклар пайдо бўлгани аниқланган. Ҳолат юзасидан тезкорлик билан сувдан намуналар олиниб, таҳлилдан ўтказилди.
Натижаларга кўра, Хўжаобод тумани «Солпи» МФЙ ҳудудида жойлашган «Н. Г.» МЧЖ томонидан матоларга ранг бериш цехидан чиқаётган оқова сув, тозалаш иншооти тўлиқ ишламаганлиги сабабли, қисман тозаланмасдан Жанубий Фарғона каналига ташланаётгани аниқланди.
Табиатга етказилган зарарни аниқлаш учун сув намуналари таҳлил қилинди. Тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш ва тегишли чора кўриш учун суд органларига тақдим этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг