Андижонда Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар мазмун-моҳияти кенг жамоатчиликка етказилди

Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва муҳокама қилинган масалалар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида сенаторлар ҳудудларда учрашувлар ўтказмоқда.
Шу мақсадда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов хизмат сафари билан Андижон вилоятида бўлиб, халқ депутатлари вилояти Кенгашида тегишли тадбир ташкил этилди.
Унда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, котибият мудирлари, вилоят прокуратураси, адлия, мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари масъул ходимлари иштирок этди.
Тадбирда Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган муҳим қонунлар, хусусан «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҳамда «Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа масалалар мазмун-моҳияти ҳақида фикр юритилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг