Андижонда қишлоқ хўжалиги техникаси олишга 130 миллион доллар имтиёзли кредит ажратилади

15:41 16 Февраль 2024 Сиёсат
256 0

Вилоят қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш, экспортни кўпайтириш ва саноатлаштириш асосий вазифа экани қайд этилди.

Қишлоқ хўжалиги техникаси олишга 130 миллион доллар имтиёзли кредит ажратилиши белгиланди.

Шу билан бирга, Андижонда ўғит омбори камлиги, оқибатда фермерлар ўғитни далагача олиб келишда яна 20 фоизгача қўшимча харажат қилаётгани кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга Улуғнор, Хонобод, Бўстон, Пахтаобод, Балиқчи, Асака ва Қўрғонтепада 8 та янги омбор очиб, яна 35 минг тонна ўғитни захиралаш топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер