Андижонда «Nexia-2» мактаб ўқувчисини уриб кетди
Видеодан кадр
Андижон шаҳрида «Nexia-2» русумли автомашина ҳайдовчиси 10 ёшли мактаб ўқувчисини уриб кетди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, воқеа кеча, 25 сентябрь куни соат 15:35 ларда Андижон шаҳар «Боғишамол» МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлининг 342 километрида рўй берган. 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Н.Д. «Nexia-2» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 2015 йилда туғилган И.Д.ни уриб юборган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида пиёда енгил тан жароҳати олиб РШТТЁИАМга мурожаат қилган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг