Андижонда маиший газ баллонларида машиналарга газ қуйиб сотаётган фуқаро аниқланди

12:12 14 Июль 2025 Жамият
175 0

Андижон вилоятида маиший газ баллонларини хонадонида сақлаб, газни автомашиналарга қуйиб сотилаётган фуқаронинг ишлари фош бўлди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар қилди.

Қайд этилишича, инспекция Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси, ИИБ ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Избоскан тумани «Марказ» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро А. А. томонидан ўзининг яшаш хонадонида газ баллонларини ноқонуний тарзда, техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мутлақо зид равишда сақланаётганлиги аниқланди.

Маълумотларга кўра, фуқаро ушбу хонадонда суюлтирилган газни маиший газ баллонларидан автомашиналарга қуйиб, пуллаб келган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ жорий йилда истеъмолчилар томонидан 622,4 миллиард сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилгани ҳақида хабар қилгандик. Бунда 118,8 миллион метр куб табиий газ (294,8 млрд сўм) ва 197,1 миллион киловатт-соат электр энергиясидан (327,5 млрд сўм) ноқонуний фойдаланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер