Андижонда йўл инфратузилмаси янгиланмоқда: минг километрдан ортиқ йўл таъмирланди
Айни кунда Андижон вилоятида жами 13 минг 305 километр автомобиль йўли мавжуд бўлиб, шундан 2 минг 422 километри умумий фойдаланишдаги, 10 минг 883 километри эса ички йўллар ҳисобланади. Ушбу тармоқлар аҳолининг кундалик ҳаёти, иқтисодий фаолият ҳамда ҳудудлар ўртасидаги узвий боғлиқликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис йўл инфратузилмасини яхшилаш, замонавий талаблар асосида қайта таъмирлаш ва янги йўллар барпо этиш ишлари изчил давом этмоқда.
— 2025 йилда вилоятда йўлларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди, — дейди вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Мирзоҳиджон Нурматов. — Йил давомида турли дастурлар доирасида 568 миллиард сўмлик ишлар бажарилиб, 1 минг 223 километр автомобиль йўли таъмирланди ва фойдаланишга топширилди.
Йўл инфратузилмасини ривожлантириш жараёнида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, 21 та нуқтага светофорлар, 6 километр йўлга ҳаракат йўналишларини ажратувчи махсус тўсиқлар, 2 жойга электрон ахборот таблолари ўрнатилди. Шунингдек, 47 километр пиёдалар ва велосипед йўлакчалари барпо этилди.
Бундан ташқари, 5 мингга яқин йўл белгилари ўрнатилиб янгиланди, умумий фойдаланишдаги 630 та кўприкдан 11 таси таъмирланди, 4 таси эса тўлиқ қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг