Андижонда февраль ойи “Заҳириддин Муҳаммад Бобур ойлиги” деб эълон қилинди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятда яшаб ижод қилаётган бир гуруҳ ижодкорлар, маънавият маънавият ва маърифат фидойилари билан учрашди. Унда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллигини муносиб нишонлаш, шу билан бирга вилоятда маънавият, маърифат, айниқса, адабиёт соҳасида кенг кўламдаги ишларни амалга ошириш юзасидан фикрлар алмашилди.
— Маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, мусиқа, рассомлик, театр ва санъатнинг бошқа турлари билан бир қаторда адабиёт йўналишидаги истеъдодини юзага чиқаришга ҳам алоҳида эътибор қаратишимиз ва бу борада самарали натижаларга эришмоғимиз керак, — деди вилоят ҳокими учрашувда.
Тадбир давомида Андижонда февраль ойи “Заҳириддин Муҳаммад Бобур ойлиги” деб эълон қилинди. Ойлик доирасида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди. Тадбир якунида созгар уста Абдумалик Мадраимов томонидан кашф этилган янги мусиқа асбоби намойиш этилди ва унда Бобур ғазалларига басталанган куйлар ижро этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг