Андижонда давлат ташкилоти ерини сотишга уринган шахс қўлга тушди

Фото: Прокуратура департаменти
Андижон вилоятида «Норин-Қорадарё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси балансидан 10 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Шаҳрихон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда фуқаро М.А. фуқаро С.Т.нинг ишончига кириб, унга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қўшимча объект қуриш учун Шаҳрихон тумани, «Норин-Қорадарё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси балансидаги 10 сотих ер майдонини гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали нотурар жой сифатида кадастр ҳужжатларини тайёрлаб олиб бериши эвазига 32 минг доллар бериши кераклигини айтиб, шундан 18 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Манбага кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг