Андижонда 85 та корхона фаолияти экологик талаблар бузилгани учун тўхтатилди
Айни кунларда республикамизнинг аксарият ҳудудларида, жумладан Андижон вилоятида ҳавонинг ифлосланиши кузатилмоқда. Бу ҳолат озон қатламининг заифлашиши ва иқлим ўзгариши жараёнларининг тезлашишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, кислотали ёмғирлар кўпайиб, ўсимликлар, тупроқ ва сув манбалари зарар кўради. Биологик хилма-хилликнинг қисқариши ва табиий экотизимнинг издан чиқиши хавфи юзага келади.
Шу боис ҳудудда экологик муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Махсус ишчи гуруҳ тузилиб, унинг иштирокида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Ўтказилган текширувлар давомида Андижон ва Булоқбоши туманларида 16 та ноқонуний фаолият юритаётган оҳак ишлаб чиқариш цехлари аниқланиб, уларнинг фаолияти тўхтатилди.

— Шунингдек, вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва саноат ҳудудларида ҳам ўрганишлар давом этмоқда, — дейди вилоят гидрометеорология маркази директори Достонбек Ўрмонов. — Натижада Асака туманидаги Ахтачи саноат ҳудудида кўмир омборларида ҳавони ифлослантирувчи элаш жараёнлари олиб борилаётгани маълум бўлди. Андижон шаҳридаги «Uz-Koram CO» қўшма корхонасида ўрганишлар давомида эса маҳсулот тайёрлаш кўламида табиатга чиқараётган зарарли чиқиндиларни махсус фильтрлардан ўтказиш талаб даражасида эмаслиги аниқланди. Камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур топшириқлар берилди.
Айни пайтга қадар муҳитга зарар етказаётган 85 та корхона фаолияти тўхтатилди. Ижтимоий соҳа объектларида кўмирдан фойдаланиш қисқартирилмоқда, саноат корхоналарида эса тозалаш ускуналари ўрнатилмоқда. Қурилиш майдонларида чангни камайтириш, аҳоли яшайдиган ҳудудларда ариқларни тозалаш, хазонларни йиғиш ва уларни ёқишга йўл қўймаслик, маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш бўйича самарали ишлар йўлга қўйилган.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг