Андижонда 4 ёшли бола бедарак йўқолди
Фото: Видеодан кадр
Андижон вилояти Олтинкўл туманида 4 ёшли бола бедарак йўқолди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, Олтинкўл тумани Гулбоғ маҳалласи Узун кўчасида яшаган, 2020 йилда туғилган Муҳаммадсодиқ Баратов шу йилнинг 17 апрель куни соат 10:30 ларда уйидан кўчага ўйнаш мақсадида чиқиб кетган ва бедарак йўқолган.
Алоҳида белгилари: бўйи 90-100 см атрофида, думалоқ юзли буғдойранг, қошлари қора, сочлари жигарранг. Ўша куни унинг эгнида оқ футболка, қора шим бўлган. Бувиси халққа мурожаат қилиб, набирасини топишда ёрдам сўради.
У тўғрисида бирор маълумотга эга бўлганлардан зудлик билан 102 рақамига ёки Олтинкўл тумани ИИБнинг 74-354-62-24, 74-354-60-02, 99-434-97-84, 99-605-15-93 телефон рақамларига хабар бериш сўралди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг