Андижонда 2 нафар «замҳоким» қамоққа олинди

Видеодан кадр
Андижон вилоятининг Бўстон тумани ҳокимининг инвестиция ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида коррупцияга қарши курашиш йўналишида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, айрим мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.
Хусусан, Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимининг инвестиция ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, тумандаги фермер хўжаликнинг 500 минг долларлик экспорт режасини сохта экспорт операциялари орқали ёпиб бериш эвазига 65 миллион сўм миқдорида пора талаб қилган.
Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари жорий йилнинг август ойида сўралган пулнинг 25 миллион сўмини аванс сифатида олиб, қолган 40 миллион сўмини туман ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари орқали олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в», «г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг