Андижон вилоятида эҳтиёжманд оилаларга кўмир тарқатилди
Андижон вилоятида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида манзилли амалий ёрдам кўрсатиш ишлари изчил давом этмоқда. Хусусан, Балиқчи туманида эҳтиёжманд оилаларга 100 тонна кўмир тарқатилди.
— Туманимизда аҳолини шу тарзда қўллаб-қувватлаш анъанага айланган, — дейди Истиқлол маҳалласида истиқомат қилувчи Робияхон Файзибоева. — Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ишлари ҳам йўлга қўйилган. Энг муҳими, кам таъминланган оилаларни доимий даромад манбаига эга қилиш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Бу эътибор учун миннатдормиз.
Шу каби хайрли ташаббуслар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам изчил амалга оширилмоқда. Жумладан, Марҳамат туманида эҳтиёжманд оилаларга 300 тонна кўмир бепул тарқатилди. Умуман олганда, вилоят бўйича шу кунга қадар 2330 та оила ана шундай ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирлари билан қамраб олинди.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг