Андижон вилояти техникумларида дуал таълим кенг жорий этилмоқда
Андижон вилоятида техникумлар фаолиятида дуал таълимни кенг жорий этиш устувор йўналиш сифатида белгиланган. Айни пайтда ҳудуддаги 56 та техникумда 94 та касб йўналиши бўйича 45 минг нафардан зиёд ўқувчи таҳсил олмоқда.
— Мен учун дуал таълимнинг энг катта афзаллиги — касбни бевосита иш жараёнида ўрганиш имкониятидир, — дейди Асака шаҳридаги агротехнология техникуми ўқувчиси Зиёдбек Аҳроров. — Таълим жараёнининг асосий қисми «UzAvto Motors» акциядорлик жамиятида ўтмоқда. Амалий машғулотлар давомида ускуналар билан ишлашни, иш жамоасига мослашишни ҳамда иш берувчи талабларини амалда англашни ўрганяпман. Шу билан бирга, меҳнат фаолиятим учун ҳақ олаётганим келажакка бўлган ишончимни, ўқишга нисбатан масъулиятимни янада оширмоқда.

Дуал таълим жараёнлари асосан саноат, транспорт, қурилиш, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида кенг қўлланилмоқда. Бу эса ўқувчиларнинг иш жойида тайёр мутахассис сифатида шаклланишига хизмат қилмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Янги йил билан қутлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг