Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Элёрбек Раҳматиллаевич Каримов Андижон шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Элёрбек Каримов 1986 йилда Избоскан туманида туғилган туғилган бўлиб, 2008 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида ғазначилик ҳамда молия тизимининг туман ҳамда вилоят идораларида масъул лавозимларда, шунингдек, Избоскан тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
Таъкидлаш жоиз, Элёрбек Каримов ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Избоскан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди. Аввалги ҳоким Ғофуржон Абдураҳмонов эса 2022 йилнинг 14 июнидан буён бу лавозимда фаолият ишлаб келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг