Андижон шаҳрида мингдан зиёд талабалар учун турар жойлар фойдаланишга топширилди
Фото: Халқ сўзи
Сўнгги йилларда Андижон вилоятида мавжуд олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни турар жой таъминлаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Куни кеча талаба-ёшлар учун яна учта турар жой фойдаланишга топширилгани бунга мисолдир.
— Улуғнор туманидан қатнаб ўқийман, — дейди Андижон машинасозлик институти талабаси Дониёрбек Абдурасулов. — Ўтган ой аномал совуқ ҳукм суриб турган бир шароитида транспорт билан боғлиқ муаммолар юзага келгач, вилоят марказидаги ижара уйга кўчиб ўтишимга тўғри келди. Ижара уйда яшаш, биласиз, ҳар томонлама оғир биз, талабалар учун. Институтимизда 523 ўринли ётоқхонанинг фойдаланишга топширилиши билан турар жой муаммосидан халос бўлдик.
Шундай қилиб, бир пайтнинг ўзида Андижон машинасозлик, қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар ҳамда иқтисодиёт ва қурилиш институтларининг минг нафардан зиёд талабалари янги турар жойларга кўчиб ўтдилар. Турар жойларда уларнинг дарсдан бўш пайтларини мазмунли ташкил этишлари учун барча қулайликлар яратилган. Айни пайтда яна иккита бинода таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳа фойдаланишга топширилгач, 1200 нафар талаба-ёшлар янги уйга кўчиб ўтадилар.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг