Анар муаллим "Дўстлик" ордени билан тақдирланди

09:57 30 Март 2023 Маданият
1088 0

Фото: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

"Мумтоз шеърият" фестивали тадбирлари Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида давом этди. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси — спичрайтер Хайриддин Султонов сўзга чиқиб, фестивалнинг аҳамияти тўғрисида тўхталди. 

Сўнг жаҳон адабий муҳитига, ўзбек-озарбайжон халқлари ўртасидаги ўзаро алоқалар, дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун 85 ёшни қаршилаётган адиб, ТУРКСОЙ Ёзарлар бирлиги фахрий раиси, Озарбайжон халқ ёзувчиси Анар Рзаевни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида”ги Давлат раҳбарининг Фармони ўқиб эшиттирилди. 

Анар муаллимга “Дўстлик” ордени ва эсдалик совғалари топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер