Амалий ёрдам кўрсатилиб, шахсий таркиб билан давра суҳбатлари ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник Ш.Н.Раҳмонов томонидан 2023 йил 29 май куни тасдиқланган режа-топшириққа асосан, Вазирлик Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасининг ҳудудий Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отрядлари ва Портлаш хавфи бўлган предметларни зарарсизлантириш бўйича Махсус отрядларининг хизмат фаолияти, хизмат ва жанговар тайёргарлик даражаси, ижрочилик интизоми, жамоадаги маънавий-руҳий муҳит, шунингдек, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар аҳволи ўрганилиб, амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
Вазирлик Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбарияти ҳудудий ИИБларнинг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиқлари билан ҳамкорликда Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ИИБлари махсус бўлинмаларида навбатдаги ўрганишларни амалга ошириб, шахсий таркиб билан давра суҳбатларини ўтказдилар.
Ўрганиш натижалари бўйича келгусида шахсий таркибнинг жанговар, жисмоний, психологик касбий ва профессионал тайёргарлигини янада юқори даражага олиб чиқиш, хизмат интизоми бузилишига йўл қўймаслик, “ходимбай” амалга оширилаётган ишлар бўйича натижадорликка эришиш бўйича тавсиялар берилди.
Суҳбат якунида шахсий таркибдан аноним сўровномалар олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг