Алишер Усмонов «Forbes» рўйхатига ўзбекистонлик миллиардер сифатида киритилди
«Forbes» журнали ҳар йиллик эълон қиладиган дунёнинг энг бой инсонлари рейтингига Алишер Усмонов илк бора ўзбекистонлик вакил сифатида киритилди.
«USM Holdings» асосчиси шу пайтгача ушбу рўйхатдан Россия вакили сифатида ўрин олиб келган. Нашр маълумотларига кўра, Усмоновнинг бойлиги 16,7 млрд долларга етиб, ўтган йилга нисбатан 3,3 млрд долларга ошган. Натижада у жаҳон рейтингида 144-ўриндан 125-ўринга чиқиб олди.
Бу рўйхатни тузишда бизнесменларнинг асосан шу вақтдаги яшаш жойи ҳисобга олинади. Алишер Усмонов ҳам 2022 йилдан бери Тошкентда яшаётганлиги сабабли Ўзбекистон вакили сифатида рўйхатга киритилган.
Шунга қарамасдан, реал вақт режимида янгиланадиган бошқа рейтингларда Усмонов ҳали ҳам Россия вакили сифатида кўрсатилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг