Алишер Қодиров энергетика соҳасидаги монополия бўлганлигини ва бу энди бекор қилинишини билдирди
Фото: «Миллий тикланиш» партияси
«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров энергетика соҳасидаги монополия бўлганлигини ва бу энди бекор қилинишини билдирди. «Эндиликда энергия ишлаб чиқариш ва сотишда монополь мавқе бўлмайди», деган у.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон энергетика соҳасига жиддий ўзгаришлар олиб кирадиган «Энергетика тўғрисида»ги қонун лойиҳаси партия фракциясининг 8 июлдаги навбатдаги йиғилишида иккинчи ўқишда маъқулланган.
«Мобил алоқада хизмат кўрсатадиган компанияни танлаганингиздек энергия сотадиган компанияни ҳам танлаш ҳуқуқингиз бўлади. Энергия ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниялар орасида рақобат бўлади. Амалдаги қонунда бу тақиқланган эди. Монополист ташкилот бизга хоҳлаган нархида электр энергия етказиб берар ва биз тўламай қолган қисмини бюджетдан «қуртдай» санаб олар эди», дейди Алишер Қодиров.
Ушбу қонун лойиҳаси билан электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, сақлаш, электр энергияси билан таъминлаш, марказий харидорнинг функцияларини бажариш, электр энергияси савдоси, импорти ва экспорти лицензия асосида амалга оширилиши белгиланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг