Алишер Қодиров ҳавонинг ифлосланишини ҳукумат билан боғламасликка чақирди
«Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров Тошкент ва бошқа шаҳарларда ҳаво сифатининг ёмонлашуви ҳукумат ҳаракатлари билан боғлиқ деган даъволарга муносабат билдирди.
Ўзгидрометнинг ҳавонинг ифлосланиш сабаблари ҳақида маълумот берувчи пости сиёсатчи томонидан илова қилинган.
«Ҳавода зарарли зарраларни Ҳукумат билан боғлаётган «эксперт»лар учун яхши, лекин уч кунга кечиккан жавоб. Мутасаддилар, одамларни чалғитадиган тахминларни тарқалиб кетишига йўл қўймасликлари зарур!», — деди у.
Қодировнинг айтишича, дунёдаги ҳеч бир ҳукумат табиатга буйруқ бера олмаган ва бера олмайди.
«Дунёда бирон ҳукумат табиатга буйруқ беролмаган, беролмайди ҳам. Ўзбек халқи доимо Худодан қўрқиб, бандасига андиша билан, Ватанига маскун ҳаётини яшаган, яшаяпти ва яшайди. Қудрат тафаккур, тартиб ва аҳиллигимизда», — дея қўшимча қилди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг