Алишер Қодиров: барча миллатли ватандошлар ўзбек тилини билишлари шарт
«Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодиров Россия давлат Думаси спикери Вячеслав Володиннинг «Тилни биладиган ишчилар Россияга келиши мумкин» деган сўзларига жавоб берди.
Биз учун одамлар рус тилини билган, урф-одатларимизни, маданиятимизни ҳурмат қилган ҳолда биз билан ишлашга келиши муҳим», — деган Володин ялпи мажлисда.
Ўзбек сиёсатдонига кўра, шубҳасиз, Россияга ишга бораётганлар рус тилини билишлари шарт, лекин бу Ўзбекистонда яшаётган русларни ҳам ўзбек тилини билишлари муҳим эмас, деган маънога тўғри келмайди.
«Ўзбекистонда яшаётган барча миллатли ватандошлар ўзбек тилини билишлари шарт. Қонунларимизда босқичма босқич боғча ва бошланғич таълимда бошқа миллатли ватандошларга ўз она тили ва қадриятларини ўрганишига шароит яратиш билан бир қаторда, ўзбек тили мажбурий ўрганадиган тил сифатида белгиланиши керак», деган у.
Жорий йилнинг февраль ойида ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг «Ўзбекистонда яшаб, ўзбек тилини билмайдиганлар «босқинчи» ёки «аҳмоқ» эканини ўзлари ҳал қилиши керак» деган сўзларидан кейин «Россотрудничество» у ва унинг тузилмалари билан алоқаларни узишини билдирганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг