Академик Эдвард Ртвеладзе 80 ёшида вафот этди
Фото: Халқ сўзи
Атоқли археолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Ртвеладзе Эдвард Василевич 80 ёшида вафот этди.
Эдвард Ртвеладзе Марказий Осиё, Кавказ ва қўшни мамлакатларнинг тарихи, археологияси, нумизматикаси, маданияти ва санъати соҳасида етук олими эди. Эдвард Ртвеладзе 840 дан зиёд илмий иш, жумладан, 41 монография муаллифидир. Беш юздан зиёд илмий мақоласи Ўзбекистон, Россия, Италия, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея, Греция, Грузия, Полша, Ҳиндистон каби давлатлардаги нуфузли илмий нашрларда чоп этилган. Унинг илмий раҳбарлигида 14 фан доктори ва фан номзодлари тайёрланган. 1972 йилда Шимолий Бақтрия ҳудудида тадқиқот олиб борган Ртвеладзе Кампиртепанинг ноёб қадимий ёдгорлигини топди.
У «Беруний» номидаги давлат мукофоти (1985), «Буюк хизматлари учун» (2001) ва «Меҳнат шуҳрати» (2003), «Эл юрт ҳурмати» (2017) ҳамда Грузиянинг «Гирдебис ордени» – «Шон-шараф» орденлари (2001) билан тақдирланган. Шунингдек, у Грециядаги Авлиё Константин ордени ва фан ва техника соҳасидаги Ўзбекистон давлат мукофоти лауреати (2007) бўлган.Олим Европа профессорлар уюшмасининг дипломини олган (2007). Ўрта Осиё (Ўзбекистон — 1962 йилда, Туркманистон 1961 йилда) ва Шимолий Кавказ (Ставропол ўлкаси, Карачай-Черкесия, Кабардин-Балкар, Шимолий Осетия)да ўтказилган юздан ортиқ археологик экспедицияларда қатнашган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг