Айрим дорихоналарда спирт ўрнига лосьон берилгани аниқланди — Рақобат қўмитаси
Ўзбекистондаги 20 фоиз дорихоналарда спирт маҳсулоти сўралганда унинг ўрнига дорихона ходими томонидан лосьон таклиф этилаётгани маълум бўлди. Бу ҳолат Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг «Сирли мижоз» тадбирларида аниқланган.
Маълум қилинишича, Қўмитаси томонидан дорихоналарда спирт маҳсулотларининг реализация қилиниши ҳолатлари ўрганилган. Ўрганишларда 20 дан ортиқ дорихоналар қамраб олинган ва шундан тахминан 25 фоизида спирт сўралганда унинг ўрнига лосьон косметик маҳсулоти берилгани аниқланган.
Шунингдек, дори воситаларини ишлаб чиқаришда GDP сертификатлари жорий этилиб, сифат назорати кучайтирилган даврда айрим спирт ишлаб чиқарувчилар лицензия олмаган ва спирт ўрнига лосьон ишлаб чиқаришни бошлаган. Мазкур ҳолат юзасидан истеъмолчиларга тўлиқ маълумот берилмагани уларни чалғитишга олиб келган.
Маълумот учун, 70 фоизли тиббий спирт:
• соғлиқни сақлаш соҳасида яъни
• инъекциялар олдидан терини ишлов бериш;
• асбоб-ускуналарни стерилизация қилиш;
• яраларни даволаш;
• жарроҳлик амалиётларида қўлланилади.
Лосьон эса таркибида спирт миқдори паст бўлган косметик маҳсулот ҳисобланади ва асосан:
• терини тозалаш ва ортиқча ёғланишни камайтириш,
• косметика қолдиқларини бартараф этишга мўлжалланган.
Шу боис, спирт ўрнига лосьон таклиф этилиши кутилган натижани бермаслиги ва истеъмолчилар соғлиғига зарар етказиши мумкин. Ушбу ҳолат ўз навбатида истеъмолчиларга нотўғри маълумот берилиши ва натижада зарар етказилишига олиб келади.
Билдирилишича, юқоридаги ҳолатлар Рақобат қўмитаси томонидан амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши аломатлари сифатида эътироф этилиб, дорихонага нисбатан тегишли иш қўзғатилишига олиб келиши ва бундай ҳолатларни олдини олиш чораларини кўриш ҳақида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тегишли хат чиқарилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг