Айрим чет тили ўқитувчиларига 50 млн сўмдан субсидия ажратилади
Касбий таълим муассасалари ва мономарказларда фаолият юритаётган чет тили ўқитувчилари учун бир марталик субсидия ажратилади. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, ўқувчилари инглиз, корейс, немис ҳамда япон тиллари бўйича камида Б1 ва унга тенглаштирилган халқаро сертификат олган устозлар 25 февралга қадар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатдан ўтиши лозим.
Сертификатга эга ўқувчилар сонига қараб рейтинг тузилади ва 50 нафар энг яхши ўқитувчига 50 миллион сўм миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.
Батафсил маълумот учун Миграция агентлигининг +998 71-202-33-55 (ички рақам 32) телефон қилиш мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг