“AgroWorld Uzbekistan — 2025”: илғор ускуна ва технологиялар намойиши
Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” марказий кўргазмалар мажмуида “AgroWorld Uzbekistan — 2025” йигирманчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
“Iteca Exhibitions” халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори “ICA Eurasia Group” томонидан маҳаллий ҳамкорлар кўмагида ташкил этилган ушбу кўргазмада Ўзбекистон, Бельгия, Венгрия, Германия, Дания, Ҳиндистон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси каби мамлакатлардан 130 дан ортиқ компаниялар қатнашаётир.
Тадбирнинг очилиш маросимида таъкидланганидек, кўргазма иштирокчилари қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, чорва моллари ҳамда паррандаларни кўпайтиришдан тортиб, йиғим-терим, қайта ишлаш ва сақлашгача бўлган жараёндаги асбоб-ускуналар ҳамда технологиялар билан танишиш имкониятига эга бўлади.
Айтиш жоизки, бу йилги кўргазмада Япониянинг ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) илк бор иштирок этаётгани эътиборга лойиқдир. Ушбу компания агросаноат сектори учун инновацион ечимларни таклиф этувчи 13 та етакчи япон компаниясининг имкониятлари ҳамда манфаатларини намоён этади.
Бундан ташқари, Испаниянинг “Agricola” корхонаси эса меваларни саралаш ва қайта ишлаш, Италиянинг “ROTA GUIDO” компанияси эса тайёр чорвачилик фермаларини қуриш ускуналарини ҳавола қилишяпти.
Анъанага мувофиқ, тадбир доираси, яъни бугун Фермерлар куни ўтказилади. Унда кўргазма иштирокчилари фермер ҳамда деҳқон хўжаликлари раҳбарлари, бош мутахассислар билан учрашади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг