Афсонавий Ҳема Малини Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳамкорлигидаги фильмда роль ижро этади
Бугун ХIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида “Ўзбек кино кунлари”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамда Ҳиндистоннинг “Картина энтертаинмент” студияси ўртасида ҳамкорликда «Юлдуз» («Star») фильмини суратга олиш бўйича халқаро меморандум имзоланди.
“Бугун биз учун жуда муҳим кун. Ниҳоят Ўзбекистон билан қўшма фильм яратиш бўйича меморандум имзоладик. Бу мюзикл драма бўлиб, севги-муҳаббат ҳақида бўлади. Асосий мақсад икки мамлакат санъати ва меъморчилиги тарихини ўзаро боғлашдир. Хусусан, миллий мусиқа жанрлари ҳам тараннум этилади. Фильмда иштирок этиш учун биз Болливуднинг “Зита ва Гита” фильмидаги роли билан танилган афсонавий Ҳема Малини, «Бобби» фильмининг бош қаҳрамони Димпл Кападя каби иккала машҳур актёрни ҳам таклиф қилдик. Шунингдек, “Диско раққосаси” фильмининг бош қаҳрамони Митҳун Чакраборти ва бошқа ёш актёрлар билан музокаралар олиб боряпмиз. Юртингизда эканлигимдан жуда хурсандман. Ҳозир Бухорода съёмка жараёнларини амалга оширишни мўлжаллаб турибмиз. Ишончим комилки, Ўзбекистон билан яна кўплаб лойиҳаларимиз бор”, — деди ҳинд продюсери ва режиссёри Сарфараз Аълам.
Эслатиб ўтамиз, “Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивали жорий йилнинг 13-18 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 40 та давлатидан, жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистондан 500 дан ортиқ кинематографлар иштирок этмоқда. Кинофестиваль доирасида 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлар намойиш этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг