Афғонистонда кучли зилзила 10 нафар одамнинг умрига зомин бўлди
Фото: “Reuters”
Душанба куни эрталаб Афғонистоннинг шимолида жойлашган Мазори Шариф шаҳри яқинида 6,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, табиий офат оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган, 260 нафардан ортиқ фуқаро яраланган. Қурбонлар сони яна ошиши мумкинлиги айтилмоқда.
АҚШ Геологик хизмати (USGS) маълумотига кўра, зилзиланинг эпицентри Мазори Шариф яқинида, 28 километр чуқурликда қайд этилган. Бу шаҳарда 520 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Энг кўп зарар кўрган ҳудудлар Балх ва Самангон вилоятлари бўлган.
“Толибон” ҳукуматининг мудофаа вазирлиги баёнотида ҳарбий қутқарув гуруҳлари ва тез ёрдам хизматлари зудлик билан фаолият бошлагани, жабрланганларга ёрдам кўрсатаётгани маълум қилинган. Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлиги эса барча яқин атрофдаги шифохоналар огоҳ ҳолатга келтирилганини билдирди.
Маълум бўлишича, зилзила Мазори Шарифдаги муқаддас “Кўк масжид” мажмуасининг бир қисмини ҳам вайрон қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг