Адлия ўқитувчининг қонуний ҳуқуқларини тиклади

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатлари олий қадрият сифатида эътироф этилмоқда. Бунинг яна бир амалий ифодаси Қўшработ тумани адлия бўлими ўқитувчининг ҳуқуқлари тикланишига эришгани бўлди.
Гап шундаки, Қўшработ туманида яшовчи Абдиқаҳҳор Баҳаровга 2007–2024 йиллар мобайнида 28-умумий ўрта таълим мактабидаги меҳнат фаолияти давомида фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун тўланиши лозим бўлган компенсация пуллари амалда бериб келинмаган. Ўқитувчи туман адлия бўлимига бу борада мурожаат қилгач, ўрганиш олиб борилиб, унга 26 миллион 622 минг 281 сўм миқдоридаги асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсациялар тўлаб берилмагани аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 234-моддасида аниқ белгилаб қўйилганидек, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган асосий ва қўшимча таътил кунлари учун компенсация тўланиши шарт.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судига даъво аризаси киритилиб, натижада А.Баҳаровнинг қонуний ҳуқуқлари тикланди ва унга тегишли компенсация пуллари туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан тўлаб берилди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг