Адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори эълон қилинди

Фото: flectone.ru
Стокголмда Швеция қироллик фанлар академиясининг Нобель қўмитаси адабиёт бўйича лауреатларни эълон қилди. Унга кўра, Жанубий Кореялик ёзувчи Хан Ганг 2024 йилги адабиёт бўйича Нобель мукофотига лойиқ кўрилди.
Маълум бўлишича, мукофот унга тарихий жароҳатларга қарши курашадиган ва инсон ҳаётининг мўртлигини очиб берадиган таъсирли шеърий насри учун берилган. Ёзувчи 2016 йилда “Вегетариан” романи учун Халқаро Букер мукофотини қўлга киритган эди.
Энди эртага, 11 октябрь куни Ослода тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреатлари номи эълон қилинади.
Маълумот учун, лауреатларни тақдирлаш маросими Стокголмда 10 декабрь куни, Алфред Нобель вафот этган куни бўлиб ўтади. Бу йилги мукофот миқдори 11 миллион швед кронаси ёки тахминан 1,06 миллион долларни ташкил этади. Пул мукофотидан ташқари, Швеция қироли совриндорларга медаль ва дипломларни топширади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг