Адабий тил меъёрларига риоя қилишдаги муаммолар ўрганилди
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қошидаги Республика терминология маркази томонидан “Қорақалпоғистондаги оммавий ахборот воситаларида адабий тилнинг сақланиши” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.
Унда филология фанлари доктори, профессор Қ. Жаримбетов, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси М. Низанов, “Еркин Қарақалпақстан” — “Вести Каракалпакстана” газеталари бош муҳаррири К. Реймов, Қорақалпоғистон “Хабар” агентлиги директори Б. Нурабуллаев, филология фанлари доктори, профессор Қ. Оразимбетов маъруза қилдилар.
Маърузачилар адабий тил қоидаларининг сақланишида оммавий ахборот воситаларининг тутган ўрни ҳамда бу борада йўл қўйилаётган камчиликларнинг олдини олиш бўйича фикр билдирдилар.
Тадбирда газета, телевидение ҳамда радиоэшиттиришларда адабий тил меъёрларига риоя этиш, имло қоидалари, фонетик ва морфологик хатоларга йўл қўймаслик учун нималарга устувор аҳамият қаратилиши кераклиги айтиб ўтилди. Шунингдек, радиодастурлар, телекўрсатувлар ҳамда газеталарда ножўя ишлатилган сўзлар, бошқа тиллардан кириб келган иборалардан ўринсиз фойдаланилаётганлиги мисоллар билан келтириб ўтилди.
Дилноза Базарбоева, Қорақалпоқ давлат университети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг