Абдураҳим Умаров Мирзаобод тумани ҳокими бўлди

18:49 27 Февраль 2025 Жамият
249 0

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 27 февраль куни Халқ депутатлари Мирзаобод туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган. Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов ҳам иштирок этган.

Сессия иши давомида Абдураҳим Абдулҳамидович Умаров Мирзаобод тумани ҳокими этиб тайинланган. Туманга шу вақтгача ҳокимлик қилиб келган Ориф Худойбердиевич Раҳмонқулов эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.

Маълумот учун, Абдураҳим Умаров мазкур тайинловга қадар вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?