Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди

Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов «Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун» орденининг «Офицер» даражаси билан тақдирланди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Италия Президенти бош котибиятининг «Gazzetta Ufficiale» ҳукумат газетаси расмий сайтида эълон қилинган рўйхатга Италия ва хорижий мамлакатларнинг бошқа таниқли арбоблари ҳам киритилган.
Айтиш жоиз, «Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун» (Ordine al Merito della Repubblica Italiana) ордени Италиянинг олий давлат мукофоти бўлиб, 1951 йил 3 мартда таъсис этилган. У Италия фуқаролари ва чет элликларни адабиёт, санъат, иқтисодиёт, хайрия, ижтимоий ва гуманитар фаолият соҳаларида миллат олдидаги катта хизматлари учун тақдирлаш учун мўлжалланган.
Мукофотлаш Италия Президенти томонидан Вазирлар Кенгаши Раисининг розилиги билан, одатда йилига икки марта: 2 июнь (республика ташкил топган кун) ва 27 декабрь (Конституция куни) да амалга оширилади. Абдулазиз Комилов 2024 йил 27 декабрдаги қарорга кўра мукофотланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг