Абдуғани Сангинов «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси бўлди

19:56 17 Декабрь 2025 Жамият
777 0

Фото: «Ўзбекгидроэнерго»

Абдуғани Абдурахмонович Сангинов «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқарув раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 17 декабрь куни «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг катта мажлислар залида ижро аппарати ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда шу кунга қадар Жамият бошқарув раиси бўлиб ишлаб келган Абдуғани Сангиновнинг тантанали кузатув маросими ташкил этилган.

Тадбирда сўзга чиққан Жамият ижро аппарати ҳамда тизим ташкилотлари ходимлари томонидан Сангиновнинг «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ривожи ва самарали иш фаолиятига, мамлакатимиз гидроэнергетика соҳаси тараққиётига қўшган залворли ҳиссаси алоҳида эътироф этилиб, янги раҳбарлик лавозимида ҳам улкан ютуқ ва муваффақиятларга эришишларига самимий тилаклар билдирилган.

Маълумот учун, Абдуғани Сангинов 2017 йилнинг май ойида «Ўзбекгидроэнерго» компанияси раиси этиб тайинланганди. Унга қадар у Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувэнерго» бирлашмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Сангинов янги лавозимда Баҳодиржон Сидиқовнинг ўрнини эгаллади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?