Аббосбек Файзуллаев йиқитилган вазиятда пенальти берилиши керакмиди?
Видеодан кадр
Кеча, 18 декабрь куни Туркия кубоги мусобақасининг 1-тур доирасида «Галатасарой» клуби ўз майдонида «Башакшеҳир» жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган 2-дақиқа ўтиб бораётган паллада «Галатасарой» ҳимоячиси Арда Унйай «Башакшеҳир» футболчиси Аббосбек Файзуллаевни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Ушбу ҳолатда учрашувни бошқариб борган ҳакам ўйинни давом эттиришга ишора қилди.
Аммо ушбу вазият ўйиндан кейин турк матбуотида ва футбол жамоатчилиги орасида кўплаб баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди. Ҳаттоки, «Башакшеҳир» клубининг матбуот хизмати ҳам ушбу ҳолат акс этган видеони ўзининг расмий саҳифасига жойлади.
Хўш, ушбу вазиятда пенальти белгиланиши керакмиди? Шу савол билан «Халқ сўзи» мухбири ЎзФҲМ ҳакамига мурожаат қилди. Мутахассиснинг жавоби эса қуйидагича бўлди:
«Бу ерда «Галатасарой» ҳимоячиси 100 фоиз тўпга ўйнади. У ҳатто Аббосбек Файзуллаевни кўргани ҳам йўқ. Тўғри, бу ерда контакт бўлди. Аммо бу пенальти белгилашга етарли асос бўлмайди. Футбол қоидаларига кўра, бунга ўхшаш вазиятлар учун пенальти берилмайди. Ҳакам тўғри қарор қилди».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг