Абадият гулшанининг сўлмас гултожи
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида сўз чаманининг муаззам чинори, адабиёт бўстони яшнатган даҳо шоир, мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида зиёлилар, навоийшунослар, хорижий мамлакатлардан ташриф буюрган меҳмонлар, адабиётшунос олимлар, шоир-ёзувчилар, талаба-ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ҳазрат Навоий ҳайкали қошида жам бўлишди.

Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид олиб борди. Сўзга чиққанлар Алишер Навоийнинг босиб ўтган шонли ҳаёт ва ижод йўли, сермазмун асарлари, достону ғазалларида яшаётган инсоний, умумбашарий ғоялар ҳақида тўхталишди.
Шунингдек, тадбир давомида Алишер Навоий ғазаллари ўқилди, ғазаллар асосида яратилган ашулалар куйланди. Тадбир якунида Ёзувчилар уюшмаси, олий таълим муассасалари ва қатор ташкилотлар Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди. Тадбирлар мамлакатимизнинг барча жойларида давом этмоқда.





























Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг