82 ёшли АҚШнинг собиқ президентига саратон ташхиси қўйилди
Собиқ АҚШ президенти Жо Байденга агрессив простата саратони ташхиси қўйилди. Текширишлар саратон суякларга ҳам тарқалганини кўрсатган. Бу ҳақда Reuters хабар қилди.
Байден 82 ёшда бўлиб, ҳозирда даволаниш усулларини шифокорлари билан муҳокама қилмоқда. Ташхис Глеасон баллари бўйича 9 даражада, яъни энг хавфли ва оғир шаклда экани маълум бўлган.
Шифокорларнинг маълум қилишича, саратон гормонга сезгир бўлгани сабабли, бу касалликни даволашда замонавий гормонал ва кимёвий муолажалар самарали бўлиши мумкин. Мутахассислар беморда ҳали имкониятлар борлигини айтишган.
Жо Байденга Дональд Трамп, вице-президент Камала Ҳаррис, шунингдек Барак Обама ва Ҳиллари Клинтон соғлик тилаб, ҳамдардлик билдиришди.
«Биз Жилл ва унинг оиласига энг самимий ва эзгу тилакларимизни йўллаймиз, Жога эса тез ва муваффақиятли тузалиб кетишини тилаймиз», деб ёзди Трамп «Truth Social» ижтимоий тармоғида.
Маълумот учун, собиқ президентнинг ўғли Бо Байден ҳам 2015 йилда мия саратонидан вафот этганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг