8 август куни Ерда сўнгги икки ойдаги энг кучли магнит бўрони кузатилади
Фото: Иллюстратив фото
5 август куни содир бўлган кучли қуёш чақнаши оқибатида ажралган плазма массаси Ерга етиб келиш арафасида. Ушбу жараён 8 август, жума куни соат 09:00 (Тошкент вақти) атрофида содир бўлиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда ТАСС.
Мутахассислар маълум қилишича, қуёш чақнаши M4.4 даражасида бўлиб, у натижасида шаклланган юқори тезликдаги плазма ядроси Ернинг магнит майдонига кучли зарба беради. Бу эса аввал тахмин қилинганидан анча кучли геомагнит таъсирларга олиб келиши мумкин.
— Моделлар шуни кўрсатмоқдаки, юқори тезликдаги плазма Ер атмосферасига урилганда магнит майдонидаги ўзгаришлар сезиларли бўлади. Бу 13 июндан бери кузатилган энг юқори даражадаги ўзгариш бўлади, — дейилади хабарда.
Магнит бўрони бошланиши 8 август куни эрталаб эмас, балки тунги пайт — 7 августдан 8 августга ўтар кечасиёқ бошланиши мумкин. Бу вақтда геомагнит индекс (Kp индекси) 6 даражагача ошиб кетиши кутилмоқда.
Эслатма: Бундай геомагнит фаолликлар айрим инсонларда бош оғриғи, уйқусизлик, асабийлик ва чарчоқни кучайтириши мумкин. Шу сабабли, айниқса, юрак-қон томир касалликлари билан оғриган фуқароларга эътиборли бўлиш тавсия этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг