79 нафар мактаб ўқувчиси ўғирлаб кетилди

12:18 06 Ноябрь 2018 Дунё
1600 0

Номаълум шахслар Камерунда 79 нафар мактаб ўқувчисини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

5 ноябрь куни эрталаб қуролланган босқинчилар мамлакат шимоли-ғарбидаги Баменда шаҳри коллежи ётоқхонасига бостириб киришган. Улар 79 нафар ўқувчи ва икки нафар ходимни номаълум томонга олиб кетишган. Мутасаддилар томонидан ўғирлаб кетилганларни қидириш ишлари бошланган.

ОАВ мазкур ҳодисани ушбу ҳудудда яшайдиган инглиз тилида сўзловчи камчилик ичидан чиққан айирмачилар билан боғламоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?