60 га яқин Ўзбекистон фуқароси Эрондан эвакуация қилинди

Эрондан Туркманистон орқали 60 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг кўрсатмаларига мувофиқ, Ўзбекистоннинг Теҳрон ва Ашхободдаги дипломатик ваколатхоналарида кечаю-кундуз ишлайдиган тезкор штаблар тузилган. Мазкур штаб Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини Туркманистон орқали ватанига қайтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширмоқда.
«Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонаси ватандошларимизнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича доимий алоқа ва мувофиқлаштирув ишларини олиб боряпти. Ашхободдаги элчихонамиз эса Туркманистон расмийлари билан ҳамкорликда фуқароларини чегарада кутиб олиш, виза ва транспорт масалаларини ҳал этиш ҳамда Ватанига қайтариш жараёнини самарали ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, бугунги кунга қадар Эрондан Туркманистон орқали жами 60 га яқин Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилган. Қўшимча қилинишича, Ўзбекистоннинг ҳеч бир фуқароси эътиборан четда қолмайди ва ватанига етиб олиши учун барча тегишли чоралар кўрилади.
Таъкидланишича, Туркманистон ўз ҳудудини транзит мақсадлар учун тақдим этгани, халқаро гуманитар ёрдам кўрсатишдаги фаол иштироки ва улкан ҳиссаси, мамлакат чегара пунктлари, вокзал ва аэропортларида яратилган қулай шароитлар ҳамда кўп сонли давлатлар фуқароларининг тезкор ва хавфсиз эвакуация қилинаётгани халқаро ҳамжамият томонидан кенг эътироф этилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг