6-7 март кунлари Украинадан 674 нафар ватандошимиз Ўзбекистонга олиб келинди
2022 йилнинг 6-7 март кунлари Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 674 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан, 109 нафар аёл, 57 нафар вояга етгаман шахс ва 12 нафар чақалоқ олиб келинди.
28 февралдан 7 мартга қадар 19 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда уруш бўлаётган жойлардан 4 359 нафар ватандошимиз қайтарилди.
7 март куни яна битта рейсни амалга ошириш режалаштирилган.
Польша ҳудудида мамлакатимизнинг 350 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 80 нафари Полша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, қарийб 270 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.
Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси ватандошлар билан доимий мулоқот олиб бормоқда. Дипломатлар Украинанинг турли нуқталарида, шу жумладан, жанг ҳаракатлари давом этаётган ҳудудларда бўлиб, фуқароларимизни эвакуация қилиш ишларини амалга оширмоқдалар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг