5 йил қидирувда бўлган эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Фото: Истанбулдаги Бош консулхона
Фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, 5 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик шахс Туркияда қўлга олинди. Бу ҳақда Истанбулдаги Бош консулхона хабар берди.
Қайд этилишича, 1977 йилда туғилган Отабек Машрабович Абдуллаев фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб 2019 йилда қидирувга берилган. У Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган.
Ушбу шахс бугун, 12 сентябрь куни Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистонга депортация қилинган.
«Унинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилиш сўралади», дейилади хабарда.
Шунингдек, консулхона хабарида жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилиши ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланиши таъкидланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг