22 январь куни қайси ҳудудларда қор ёғиши айтилди

18:04 21 Январь 2026 Жамият
331 0

Фото: «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 22 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ, Устюртда кечаси 20-22 даража совуққача, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, чўл ҳудуднинг шимолида 13-15 даража совуққача, кундузи 3 даража совуқ — 2 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача, баъзида 22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача, баъзида 22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шимоли-шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача, баъзида 22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади. 21-26 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер