2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига хуш келибсиз, қадрли Фабио Каннаваро!
ФИФА Президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаварони янги лавозим билан қутлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг расмий саҳифасида маълумот берилди.
«2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига хуш келибсиз, қадрли Фабио Каннаваро! 2006 йилда Италия терма жамоаси сардори сифатида Жаҳон чемпиони бўлган эдингиз. Орадан йигирма йил ўтиб, энди бу нуфузли турнирда янги мақомда — Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида иштирок этасиз», — деб таъкидлаган ФИФА раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ва Фабио Каннаваро ўртасида 2+3 кўринишидаги шартнома имзоланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг