Дунёда 100 миллиондан ортиқ киши электрон сигарет чекади, уларнинг камида 15 миллиони — ўсмирлар

Жаҳонда 100 миллиондан зиёд одам электрон сигаретадан фойдаланади, уларнинг камида 15 миллиони 13–15 ёшли ўсмирлардир. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг янги ҳисоботида маълум қилинди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Ҳисоботга кўра, электрон сигареталардан камида 86 миллион катталар фойдаланади. Асосий фойдаланувчилар — юқори даромадли мамлакатларда яшаётган шахслар.
ЖССТнинг соғлиққа таъсир қилувчи омиллар, профилактика ва соғлом турмуш тарзини ривожлантириш бўлими директори Этьен Круг электрон сигареталар янги никотинга боғлиқлик тўлқинини кучайтираётганини таъкидлади:
«Электрон сигаретларни кўпинча зарарни камайтирувчи восита сифатида тарғиб қилишади. Аммо амалда улар болаларни никотинга эртароқ ўргатади ва соғлиқни сақлашдаги ўн йиллик ютуқларни хавф остига қўйиши мумкин», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил апрель ойи охирида Ўзбекистон Сенати тамаки маҳсулотлари ҳамда никотин истеъмол қилиш қурилмалари айланмасига оид талабларни кучайтиришга қаратилган қонунни қабул қилган эди.
Янги қонунга мувофиқ, Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритилди. Унга кўра, тамаки маҳсулотлари, никотин етказиб бериш электрон тизимлари, шу жумладан электрон сигаретлар ва улар учун мойлар ёки суюқликларни қонуний асоссиз ишлаб чиқариш, сотиш, сақлаш, ташиш, олиб кириш ёки чиқариш учун жавобгарлик белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Доллар курси тушишда давом этмоқда
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг