2025 йилда 2,5 миллиард кВт соат электр энергиясини иқтисод қилиш мақсад қилинди
Президентнинг тегишли қарорига асосан ҳудудларда истеъмолчиларни муқобил энергия ресурсларидан фойдаланишга ўтказиш ҳамда энергия тежовчи технологияларни ўрнатиш орқали 2,5 миллиард кВт соат электр энергиясини ва 1,1 миллиард метр куб табиий газни иқтисод қилишга эришиш мақсад қилинди.
Бунга истеъмолчилар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан фойдаланиш ҳамда қўшимча 74 мингдан ортиқ объектда жами қуввати 785 МВт бўлган қуёш панелларини ва 9 мингдан ортиқ 1,2 млн литрли қуёш коллекторларини ўрнатиш ҳисобига 1,6 миллиард кВт соат электр энергиясини тежаш, аҳолиси ижтимоий жиҳатдан оғир аҳволда бўлган 300 та маҳаллада қуввати 100 МВтдан ортиқ кичик қувватли фотоэлектр станцияларини барпо этиш ҳисобига 45 миллион метр куб табиий газни иқтисод қилиш орқали эришилади.
Бундан ташқари, бюджет ташкилотларида энергия тежамкор ускуналардан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига 39 миллион метр куб табиий газни тежаб қолиш ҳам кўзда тутилган.
Шу билан бирга, 2025 йил 1 майгача Энергетика вазирилиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасининг «Яшил имтиёз» ахборот тизими ҳамкор тижорат банкларининг тегишли ахборот дастурлари билан интеграция қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг