2025 йил давомида истеъмолчилар 622,4 миллиард сўмлик газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган
Иллюстратив фото
Жорий йилда истеъмолчилар томонидан 622,4 миллиард сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси матбуот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев хабар қилди.
Қайд этилишича, 118,8 миллион метр куб табиий газ (294,8 млрд сўм) ва 197,1 миллион киловатт-соат электр энергиясидан (327,5 млрд сўм) ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига жами 622,4 миллиард сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича 2333 та, шу жумладан электр энергияси бўйича 1078 та, табиий газ бўйича 1255 та маъмурий иш қўзғатилган.
Бундан ташқари, нефть маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича инспекция лабораториялари томонидан АЁҚШ ва компанияларда олинган намуналардан 306 та ҳолатда сифат номувофиқлиги аниқланган. 3,87 миллион литрдан ортиқ сифатсиз ёқилғи реализацияга қўйилмаган.
«Энергия ресурсларидан айрим «тадбиркор»ларнинг ноқонуний фойдаланишлари тармоқларда ортиқча юкланишларга ҳамда энергия ресурслар таъминоти барқарорлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг