2024 йилда тўқимачилик умумий экспортнинг 10,6 фоизини эгаллади
2024 йилнинг январь декабрь ойларида қарийб 2,9 миллиард АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар қилди.
Маълумотларга кўра, бу кўрсаткич умумий экспортнинг 10,6 фоиз қисмини ташкил этган. 2023 йилда эса бу кўрсаткич 12,5 фоиз бўлганди.
Бунда 1 237,3 миллион долларлик ип-калава, 1 124,5 миллион долларга тенг тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, 292,1 миллион долларлик трикотаж мато, 145,9 миллион долларлик газламалар ва 42,6 миллион АҚШ долларига тенг пайпоқ экспорт қилинган.
Йилда давомида умумий ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари қиймати 89,5 триллион сўмга тенг.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг