2023 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган иқтисодчи Нобель мукофоти совриндорларидан бири бўлди. Иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти соҳиблари аниқланган

15:24 14 Октябр 2024 Илм-фан
493 0

Иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти ижтимоий институтларининг шаклланиши ва уларнинг турли мамлакатлар фаровонлигига ўтказган таъсири бўйича олиб борган тадқиқотлари учун 3 нафар олимга берилди. Бу ҳақда CNN ёзмоқда.

Маълум қилинишича, Дарон Ажемоглу, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсонларнинг иши кучли институтларга эга жамиятлар қандай ривожланаётганига, заиф ёки эксплуатацион тизимларга эга бўлганлар эса турғун бўлиб қолишига қаратилганди. Улар 11 миллион швед крони (тахминан 1,1 миллион АҚШ доллар) миқдоридаги пул мукофотини ўз ичига олган совринни бўлишишади.

Гап шундаки, 2023 йил 17 март куни Тошкент шаҳрида британиялик иқтисодчи ва сиёсатшунос олим, «Мамлакатлар таназзули сабаблари» китобининг ҳаммуаллифи Жеймс Робинсон билан учрашув бўлиб ўтганди.

Нобель қўмитаси тарихий воқеалар, масалан, мустамлакачилик дунёнинг турли бурчакларида институтларни қандай шакллантиргани ҳақидаги ушбу олимларнинг хулосаларини эътироф этган.

Қайд этиш керакки, баъзи ҳолларда мустамлакачилик ўсишни рағбатлантирадиган инклюзив тизимларни ўрнатди, бошқаларида эса эксплуатацион институтлар узоқ муддатли ривожланишга тўсқинлик қилди. Иқтисодчилар мамлакат институтларининг сифати унинг иқтисодий муваффақиятининг асосий омили эканлигини кўрсатди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?